Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража илиқ, кундузи 28–30 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 32–37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража илиқ, кундузи 18–23 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
12:24 / 12.01.2026
Январ охирида совуқ кунлар бўладими?
08:54 / 09.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб бир қатор рейслар муқобил аэропортларга йўналтирилди
10:30 / 08.01.2026
Экология қўмитаси: ҳаво ифлосланишини ноқулай метеошароит кучайтирмоқда
09:31 / 08.01.2026