Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео АҚШ Эрон билан янги ядровий келишув имзолашга тайёрлигини билдирди
АҚШ эрон билан янги келишув имзолашга тайёр, деди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Rheinische Post газетасига берган интервьюсида.
"Биз Эрон ҳеч қачон атом қуролига эга бўлмаслигига кафолат берамиз. Агарда Эрон тинчликка таҳдид солувчи атом қуролини ишлаб чиқариш учун имкониятлар ривожлантирилмаслигига кафолат берса, биз у билан шартнома тузишга тайёрмиз", - деди Помпео.
Эрон билан тузилган 2015 йилги шартнома тўғрисида сўзларкан, у АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрига кўра, бу шартнома Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига имкон беришини айтди.
Помпеонинг фикрича, АҚШ санкциялари Эронни ўз сиёсий йўлини ўзгартириш ва музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026