Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Юсуф ижод мактабига автобус совға қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон шаҳридаги Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлган, бу ерда ташкил этилган шоир музейини кўздан кечириб, ижодкор ёшлар билан суҳбатлашганди.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбари таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш ҳақида фикрлар билдириб, ёшларнинг бошқа вилоятлардаги ижод мактабларига бориб, тенгдошлари билан мулоқот қилишларига кўмаклашиш мақсадида мактабга автобус ажратиш ҳақида мутасаддиларга топшириқ берган.
Куни кеча Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф хиёбонида меҳнат фахрийлари, ижодкорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов мактаб жамоасига президент совғаси – автобусни топширди.
Айни кунда ушбу мактабда 250 нафар йигит-қиз таълим олмоқда. Билим даргоҳида умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиёт, бадиий ижод борасида билим берилмоқда.
Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчилар ва устозлардан иборат ижодий гуруҳлар ташкил этилиб, ёзги таътил даврида вилоятнинг чекка қишлоқларига ижодий сафарлар уюштириш, тенгдошлари билан учрашувлар ўтказиш, болалар дам олиш оромгоҳларида адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш режаси ишлаб чиқилган. Ана шу йўналишдаги ишларни амалга оширишда президент совғаси – автобус жамоа ижодий гуруҳига кўмакчи бўлади.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026