Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев палов тайёрламоқда
Саида Мирзиёева ўзининг Facebook саҳифасида Ўзбекистон президентининг палов тайёрлаш жараёни акс этган фотосуратни жойлаштирди.
“Баъзида оилавий дастурхонимиз учун ошни Дадамлар дамлаб берадилар. Биз эса уларга ёрдамчи. Арафа муборак!”, - дея суратга изоҳ берган Саида Мирзиёева.
Ўзбекистон президентининг икки қизи, бир ўғли ва беш нафар набираси бор.
Бироз аввал Ўзбекистон президентининг расмий сайтида Шавкат Мирзиёевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги эълон қилинди.
“Дунёдаги жамики мусулмон уммати учун мўътабар ва қадрли бўлган шу саодатли, улуғ айёмда сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз, аввало, Аллоҳ таолога оиламиз, элу юртимиз билан биргаликда бугунги қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтамиз”, дейилади жумладан табрикда.
Эслатиб ўтамиз, бу улуғ айёмни янада мазмунли ўтказиш учун шароит яратиш мақсадида 5-6 июнь Ўзбекистонда дам олиш кунлари деб эълон қилинди.
Мавзуга оид
14:06 / 01.12.2025
1 кг палов қиймати: Қорақалпоғистонда – энг арзон, Тошкент шаҳрида – энг қиммат
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025