Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада мусулмон вазирлар истеъфога чиқишди – ОАВ
Шри-Ланка ҳукумати таркибидаги мусулмон вазирлар мамлакатда апрель охирида христиан черковларига қарши амалга оширилган терактлардан кейин мусулмонларга нисбатан бошланган ҳужумларнинг тўхтамаётгани ортида истеъфога чиқишга ариза беришди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 9 амалдор, жумладан бир неча вазир ва 2 нафар вилоят губернатори ўз лавозимларидан кетган.
Аввалроқ Шри-Ланка Мусулмон конгресси раҳбари Рауф Ҳаким твиттердаги саҳифасида “ислом динига эътиқод қилувчи вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, давлат вазирлари ўз лавозимларидан кетишларини” маълум қилган.
Ҳақим ҳукуматга “мусулмонларни таҳдидлар, ҳужумлар ва жиноятлардан ҳимоялаш ҳамда тартибни тиклаш ва таъминлаш бўйича қатъий чоралар қабул қилиш” талаби билан мурожаат қилган.
21 апрелда Шри-Ланканинг турли қисмларида саккизта портлаш юз берганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, портлашлар натижасида 260 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
23:56 / 27.04.2026
Шри-Ланкада можаро: 23 роҳиб 110 кг наша контрабандаси учун ҳибсга олинди
20:40 / 05.03.2026
Эрон фрегати чўктирилиши. Камида 87 киши ҳалок бўлган
17:30 / 04.03.2026
АҚШ Шри-Ланка соҳиллари яқинида Эрон кемасига зарба берди (видео)
19:20 / 30.11.2025