Жамият | 11:35 / 05.06.2019
55676
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда машина болалар устига юриб кетди, болаларнинг бири ҳалок бўлди
Тошкентнинг Юнусобод туманида аёл киши бошқарган машина дарахт ёнида ўтирган уч нафар болани босиб кетди.
Гувоҳларнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, фожиа 4 июнь куни содир бўлган. Болаларни босиб кетгач, аёл воқеа жойидан пиёда кетиб қолган. 12 яшар бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Болаларнинг бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ҳалок бўлган боланинг қариндошлари воқеа жойидан олинган фотосуратларни эълон қилишди.
Хабар берилишича, аёл шу куни ИИБга олиб кетилган. Тергов органлари ЙТҲ тафсилотларини аниқлаштирмоқда.