08:28 / 06.06.2019
62331

Воронежда Путинга «қабр тоши» ўрнатилди

Фото: Агит Россия

Воронежда «Владимир Путиннинг қабр тоши» пайдо бўлди, унда «Мисли йўқ ўғри ва ёлғончи. Сиёсий мурда» ёзуви бор.

«Қабр тоши»нинг суратлари твиттерда «Агит Россия» норозилик ҳаракати томонидан жойлаштирилди. Ҳаракатдан аниқлик киритишларича, телеграмдаги бот орқали тасвирларни олишган. Ушбу акция ортида ким тургани ҳозирча номаълум.

Март ойидан бошлаб Россиянинг турли шаҳарларида «Владимир Путинга қабр тоши» ўрнатилмоқда. Улардан биринчиси Набережний Челнида пайдо бўлди. Акцияда иштирок этганлик учун «Муддатсиз норозилик» ҳаракатининг икки фаоли ҳибсга олинди.

Набережний Челнидаги акциядан сўнг «ВКонтакте» маъмурияти «Путинга қабр тоши» фотосуратларини ўчириб ташлаб, улар «фойдаланувчиларни чалкаштираётгани» ҳақида маълум қилди. Кейинчалик, ижтимоий тармоқ суратлар асл эканини тан олди ва ўчирилган тасвирларни қайта тиклашга ваъда берди.

Бундан олдин, Петербургда фаоллардан бири «Путинга қабр тоши» туфайли тўққиз суткага қамалганди.

Top