Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўкадаги колонияда маҳкум бошқа бир маҳкумни уриб ўлдирди
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М. Қ жазо муддатини ўтаётган маҳкумни уриб ўлдиргани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Бўкадаги манзил колонияда бу маҳкумнинг ўзаро келишмовчилиги кундан-кунга ёмонлашиб бораверган.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, М Қ телефон орқали бир қиз билан гаплашиб юрган ва бу ҳолатни Э. Қ телефон орқали М.нинг хотинига айтган ҳамда ҳақиқий зиддият шу сониялардан бошланган.
Келишмовчилик натижасида М. Қ. кетмон учун ясалган таёқ билан Э. Қ.нинг бўйин қисмига уч марта ургани натижасида Э. Қ. вафот этган.
Жазо муддатини ўтаётган вақтида яна қасддан одам ўлдиргани учун маҳкумга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:08 / 19.12.2025
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди
10:10 / 01.10.2025
Россияда колониядан қочган Ўзбекистон фуқароси 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
09:03 / 19.08.2025
Бўка туманида юқори босимли газ қувурига шикаст етказилди
20:57 / 26.03.2025