Жамият | 14:22 / 08.06.2019
10525
1 дақиқада ўқилади

Сумкадаги озиқ-овқатлар орасига нима яширилган эди?

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхона ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортида уяли алоқа воситаларини яширинча олиб киришга уринган фуқаронинг “устомонлигини” фош этишди.

«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро З.Р. ҳаракатланиш учун «яшил» йўлакни танлаб, божхона ходимининг оғзаки сўровида сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари борлигини маълум қилди.

Бироқ, фуқаро З.Р. нинг қўл юклари рентген-сканер қурилмаларидан ўтказилганда, ушбу фуқаронинг “устомонлиги” фош бўлди.  Сумкалар ичидаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган ва жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 26 миллион сўмлик, 114 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид