Спорт | 23:03 / 09.06.2019
6233
1 дақиқада ўқилади

Надаль фаолиятида 12-марта “Ролан Гаррос” ғолиби бўлди

Фото: Getty Images

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионати “Ролан Гаррос” финалида Доминик Тимни 6:3, 5:7, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу нуфузли мусобақанинг 12 карра ғолибига айланди.

Учрашув 3 соат 1 дақиқа давом этган. 

2018 йилда ҳам ушбу теннисчилар финалда учрашишган ва унда ҳам Надалнинг қўли баланд келганди. 

33 ёшли испан “Катта дубулға”га кирувчи бир мусобақани 12-марта ютган илк теннисчига айланди.

Ушбу унвон Надалнинг фаолиятидаги 82-унвони ва жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди.

Испаниялик теннисчи Рожер Федерердан кейин “Катта дубулға” мусобақаларини энг кўп ютган 2-рақамли теннисчи (18 та унвон) бўлиб қолмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид