Жаҳон | 08:57 / 09.06.2019
13841
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти ва бош вазири президент сайловларида овоз беришди 

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 9 июнда Қозоғистонда ўтаётган навбатдан ташқари президент сайловларида овоз берди.  

Тоқаев Нур-Султондаги “Астана-опера” биносида жойлашган 115-сайлов участкасида овоз берган.

Фото: Tengrinews

Шунингдек, мамлакат бош вазири Аскар Мамин ҳам овоз берди. Мамин пойтахтдаги 139-сайлов участкасида овоз берган. Мамин овоз бериб бўлгач, кузатувчилар билан суҳбатлашган.

Аскар Мамин
Фото: Михаил Егиков/ТАСС

Қозоғистон президенти лавозими учун 7 номзод даъвогарлик қилмоқда. Сайловларда мамлакатнинг мустақиллик йиллари давомида биринчи марта биринчи президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этмаяпти.  

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид