Жамият | 18:20 / 09.06.2019
20873
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Нексия» ва «Дамас» тўқнашиб кетди. Икки ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди

Фото: Zarnews.uz

7 июнь куни Самарқанд вилоят Тойлоқ туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

7 июнь куни соат 19:30 ларда Самарқанд вилояти Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. ўз бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинани Тойлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тойлоқ-Ургут» йўлининг 3-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва Тойлоқ туманида яшаган 27 ёшли А.Ҳ. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Автоҳалокат оқибатида иккала автомашина ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ургут-Тойлоқ йўли Самарқанд вилоятидаги энг серқатнов ҳудудий йўллардан бири ҳисобланади.

Ушбу йўлнинг қарама-қарши йўналишдаги «полосалари» тўсиқлар ёрдамида ажратилмаган. Икки томонга ҳаракатланиш учун ҳам атиги битта «полоса» ажратилган. Йўлнинг торлиги, ёритилмаслиги, қарама-қарши йўналишлар тўсиқлар ёрдамида ажратилмагани ва айниқса йўл қопламаси сифатли бўлмагани сабаб бу йўлда тез-тез йўл транспорт ҳодисалари бўлиб туради.

Мавзуга оид