Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Полковник-миллиардер» Захарченко 13 йилга қамалди
Москванинг Пресненский суди ИИВ офицери Дмитрий Захарченкога пора олиш ва терговга қаршилик кўрсатиш иши бўйича 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 117 млн рубль жарима тўлаш жазосини тайинлади.
Суд Захарченкони ресторатор Меди Дуссдан 800 минг доллар пора олиш иши бўйича оқлади. Судьянинг сўзларига кўра, барча иккиланишлар айбланувчи фойдасига ҳал қилинади.
Аммо суд Дусс Захарченконинг талаби билан унга ўз ресторанларига кириши учун чегирма картасини расмийлаштиргани, натижада полковник қарийб 3 млн рубль маблағини тежаб қолгани ўз исботини топганини билдирди.
Захарченко шунингдек, полковник унвонидан ва олган давлат мукофотларидан ҳам маҳрум этилди, унга икки йил давомида давлат органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланди.
Захарченконинг 2016 йил сентябрда қўлга олиниши катта шов-шувга сабаб бўлганди. Тинтув вақтида унинг ва яқинларининг уйидан 140 млн доллар, 2,2 млн евро ва 374 млн рубль нақд пуллар топилганди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026