Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Марсга митти вертолёт жўнатмоқчи
Фото: NASA
Марсда парвозлар амалга ошириш учун мўлжалланган вертолёт барча синовлардан ўтди ва Қизил сайёрага жўнатилишга тайёр. Бу ҳақда NASA сайтида маълум қилинди.
NASA коинот агентлигининг Mars Helicopter қурилмаси бошқа сайёра атмосферасида парвоз қила оладиган тарихдаги илк қурилма бўлиши мумкин.
Қурилмани яратган олимларнинг мақсади Марсда ҳам учиш мумкинлигини исботлаш истаги ҳисобланади. Бу кейинги тадқиқотлар учун йўл очади.
Вертолётни Қизил сайёрага 2020 йилда жўнатиш режалаштирилган. Вертолёт электрон дрон кўринишида бўлиб, у реактив оқим ҳисобига эмас, балки ҳаво винти ҳисобига кўтарилади.
Қурилманинг оғирлиги 1,8 кг бўлиб, иккита винт ва қуёш батареяси билан жиҳозланган. Винт парраклари бир дақиқада 3000 мартача айланади.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
15:05 / 17.12.2025
Германия: янги денгиз вертолёти сувости кемаларига қарши курашни кучайтиради
07:24 / 11.12.2025