Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг қудратли шаҳарлари номи маълум қилинди
Жаҳон иқтисодий форумининг Twitter’даги саҳифасида дунёнинг энг қудратли шаҳарлари рейтинги пайдо бўлди. 1692,3 балл билан Лондон биринчи қатордан жой эгаллади дея хабар бермоқда rb.ru.
Иккинчи ўринни эса Нью-Йорк 1565,3 балли кўрсаткич билан қўлга киритган.Токио (1462) етакчилар учлиги охирида.
Париж ва Сингапур ҳам бешликка кирган. Рўйхатнинг олтинчи ўрнида Амстердам, еттинчи ўрнида эса - Сеул. Берлин, Гонконг ва Сидней кейинги ўринлардан навбатма-навбат жой эгаллашди. Москва ўнликка кирмаган.

Мори фондининг Шаҳар стратегиялари институти ҳар йили иқтисодиёт, тадқиқот ва ишланмалар, маданий ҳамкорлик, ҳаёт учун мослик, атроф-муҳит ва қулайлик каби олтита мезон бўйича 44 та шаҳар таҳлилини ўтказади. Мезонларнинг ҳар бири ўз навбатида мутахассислар томонидан баҳоланадиган 70 та турли кўрсаткичларга бўлинган. Ҳар бир шаҳар жами 2600 балга эга бўлиши мумкин, бу максимал баҳо дейилади фонд сайтида.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026
Интернет энг арзон ва энг қиммат бўлган давлатлар рейтинги эълон қилинди
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
09:00 / 13.06.2026