Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда футуристик йўловчи капсулалари ҳаракатлана бошлайди (видео)
Фото: RTA
Дубайда жамоат транспортининг янги юқори технологик осма тури пайдо бўлади.
Дубай йўллар ва транспорт бошқармаси (RTA) бу борада ҳайдовчисиз йўловчи транспорт тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган skyTran компанияси билан ҳамфикрлик меморандуми имзолади.
“Бу жамоат транспорти тизимлари интеграциясини яхшилайди, бу эса ўз навбатида иқтисодий ўсишни жадаллаштиради, кўпроқ инвестиция жалб қилади ва Дубайда турмуш тарзи даражасини янада оширади”, деб айтган RTA темир йўллар агентлиги бош директори Абдулмуҳсин Иброҳим Юнус.
skyTran тизими автомобил йўллари устида ўртача 160 км/соат тезлик билан ҳаракатланувчи йўловчи капсулаларидан иборат бўлиб, у тезюрарлигидан ташқари, зарарли чиқиндилар, шовқин ва тирбандликлар бўлмаслигини таъминлайди. Технология капсулаларга юқоридан ўтказилган релслар бўйлаб ҳаракатланишга имкон берувчи магнит илгакларни қўллашга асосланган.
Мавзуга оид
08:40 / 31.03.2026
Дубай яқинида Кувайт нефт танкерига ҳужум қилинди
22:42 / 28.03.2026
Эрон Дубайдаги “Украина омбори”га зарба берганини маълум қилди
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
23:11 / 18.03.2026