Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Наманган давлат университетига янги раҳбар тайинланди.
Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Музаффар Ҳошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Музаффар Эсанов 1978 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 2003 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
У 2012-2017 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистратура бўлими бошлиғи, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори лавозимида ишлаган.
2018 йилдан шу вақтга қадар НамДУнинг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
Ўзбекистон | 13:16
-
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади
Жаҳон | 12:04
-
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?
Ўзбекистон | 11:55
-
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди
Жаҳон | 11:31
Мавзуга оид

12:48 / 04.10.2024
Антикоррупция агентлиги тадбиркор ректор устидан вазирликка тақдимнома киритди

21:01 / 08.05.2024
“Ҳозирча тайёр эмасмиз”. Вазир – ректорларни сайлаш ҳақида

16:34 / 01.11.2023
Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университетига ректор бўлди

09:08 / 30.09.2023