11:00 / 14.06.2019
11324

Донбасс аҳолисига Россия паспортларини бериш бошланди

Фото: РИА Новости / Сергей Аверин

“ДХР” ва “ЛХР” аҳолисига Россия паспортларини бериш бошланди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб РБК хабар берди

Манбаларнинг сўзларига кўра, ҳужжат бериш Россия-Украина чегарасидаги иккита вақтинча ўтказиш пунктида ташкил этилган. РБК суҳбатдошларидан бирининг айтишича, ҳозирда 1,2 минг нафар Донбасс фуқаросининг паспорт олиш бўйича аризаси маъқулланган, “ДХР” ва “ЛХР”нинг жами 12 минг аҳолисидан ариза келиб тушган.  

Россия президенти Владимир Путин апрель ойи охирида “ДХР” ва “ЛХР” фуқароларига Россия фуқаролигини бериш тартибини соддалаштириш бўйича фармонга имзо чекканди. 

Путиннинг сўзларига кўра, паспорт бериш «соф гуманитар тусга» эга, чунки Донбасс аҳолиси бемалол кўчиб ўта олмаяпти, ўз эҳтиёж ва ҳуқуқларини қондира олмаяпти.

Top