Спорт | 14:10 / 14.06.2019
30532
1 дақиқада ўқилади

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон ниҳоят Осиёда юқори ўнликка қайтди

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФАнинг июнь ойи учун терма жамоалар рейтингида уч поғона юқорилаб, 82-ўринга жойлашди.

Бу билан Эктор Купер жамоаси Осиё термалари ичида Сурияни ортда қолдириб, 10-поғонага чиқди.

Ўзбекистон ОФКга аъзо мамлакатлар миқёсида сўнгги марта 2018 йил апрель ойида юқори ўнликда қайд этилган эди.

ФИФА рейтингининг янги талқинида Осиё жамоалари рейтингидаги юқори ўнликда шундан бошқа ўзгариш кузатилмаган. Натижада Ўзбекистон сентябрь ойидан бошланадиган ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида 2-саватчадан ўрин олади.

Рейтингни ҳамон Бельгия миллий жамоаси бошқариб турибди. Кейинги ўринлардаги Франция, Бразилия ва Англия ҳам ўз ўрнини сақлаб қолган.  Миллатлар лигаси ғолиби Португалия эса Хорватия ва Уругвайни ортда қолдириб, кучли бешликка қўшилди. Умуман олганда, юқори ўнлик таркиби ўзгармай қолди.

Мавзуга оид