Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзандингиз бу жойларда завқ-шавққа тўлади
Сайёҳлик саноати мижозга янги имкониятларни таклиф этиб, тезкор суръатларда ривожланмоқда.
Tripsecrets сайти ёш болалар билан дам олиш учун қулай бўлган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.
Париж
Париждаги Диснейленд
Романтика, муҳаббат ва болалар яйраши учун қулай жой. Айнан шу ерда Диснейленд ёки дунёдаги энг катта лего кўргазмасига ташриф буюриб, фарзандлар билан яхши дам олиш мумкин. Шаҳарда бошқа кўнгилочар масканлар ҳам бор. Энг оддий ечим - дунёдаги энг яхши музқаймоқ сотиладиган қаҳвахонага ташриф буюриш.
Лондон
Лондондаги Гарри Поттер музейи
Французларни ёқтирмайсизми? У ҳолда Ла-Маншнинг бошқа қирғоғига отланинг. Дунёнинг йирик мегаполиси кўплаб кўнгилочар масканлар, жумладан, боғлар, икки қаватли автобусларга эга. Буюк Британиянинг маданий пойтахти ёдгорликлари сони билан кишини ҳайратга солади.
Лос-Анжелес
Лос-Анжелесдаги Диснейленд
Калифорния нафақат денгиз қирғоқлари, балки йирик мегаполиси билан ҳам ҳайратга солади. Лос-Анжелесда болалар ва катталар учун кўплаб кўнгилочар масканлар бор. Диснейленд ва Universal киностудияси бунга ёрқин мисол бўлади. Бошқа жойлар орасида меҳмонхоналарга эга сифатли инфратузилма ўзингизни қироллардек ҳис этишда ёрдам беради.
Аланья
Water Planet аквабоғи
Агар юқоридаги шаҳарлар бюджети жиҳатидан қимматроқ бўлса, содда ва қулай ечим - Аланьяга ташриф буюриш имкониятидан фойдаланинг. Сайёҳлик масканлари ғаройиб иқлим, қумли пляжлар ва кўплаб обидаларга эга. Шаҳар чеккасида аттракцион, аквабоғ, шунингдек, кўнгилочар кемалар бор.
Тенерифе
Тейде миллий боғи
Яна бир дам олиш маскани – Тенерифе. Бу ерда доим баҳор ҳавоси ҳукмрон. Ҳамма ер гуллар ва уларнинг ифорига бурканган. Миллий боғлар, ғаройиб йўлаклар ва чиройли денгиз. Вақтни яхши ўтказиш учун булар етарли.
Таллин
Таллиндаги муаллифлик қўғирчоқлари уйи
Эстония ёрқин маданияти ва ғаройиб кўнгилочар масканлари билан донг қозонган. Уларнинг кўпчилиги пойтахтда, Таллин шаҳрида тўпланган. Айнан шу ерда Томас оламига ташриф буюриш ёки қўғирчоқбозлар чиқишларига гувоҳ бўлиш мумкин.
Сидней
Таронг ҳайвонот боғи. Сидней, Австралия
Болаларни ҳайратга солишга қарор қилдингизми? Австралия, унинг энг йирик шаҳри Сиднейга йўл олинг. Ғаройиб жониворлар, ўсимликларни махсус сафари-боғлар, қўриқхоналар ва ҳайвонот боғларида томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Уларнинг бари замонавий хавфсизлик техникаси билан жиҳозланган.
Копенгаген
Даниядаги Леголенд
Ёрқин шаҳар болалар билан дам олиш учун қурилган. Готик мавзелар ва кўчалар Леголендга келганингиздан кейин кўримсиз бўлмай қолади.
Сингапур
Сингапурдаги океанариум
Молиявий жиҳатдан муваффақиятли Сингапур болалар билан келишга арзирли кўплаб масканларга эга. Аэропортга келишингиз билан мўъжизани ҳис этишингиз мумкин. Ғаройиб архитектура, ностандарт мебель ва кўплаб кўнгилочар масканлар. Баъзида бу болалар орзуси оролини ташлаб кетгингиз келмайди.
Ванкувер
Rocky Point боғи
Рўйхатни болалар билан дам олиш учун энг муваффақиятли шаҳарлардан бири – Ванкувер якунлайди. Бу ерда кўплаб қумли пляжлар, дам олиш учун мавзули ҳудудлар, аквабоғларни топиш мумкин.
Чиройли, қулай ва сиз учун арзирли жойлар.
Мавзуга оид
10:00 / 01.01.2026
“70 ёшда фарзандли бўлишнинг гашти бошқача экан” – 7 қиздан кейин ўғил кўрган ота
08:22 / 08.09.2025
Фарзанд тарбиясида назорат ва эркинлик мувозанати
21:41 / 19.06.2025
Дунёда қиз ҳомилани аборт қилиш кескин камайди: қандай қилиб?
09:43 / 17.02.2025