Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 18 ёшли қиз заргарлик дўконини 170 млн сўмга тунаб кетди
Фото: Pixabay
Навоий вилоятининг Кармана туманида 18 ёшли қиз заргарлик дўконидан умумий қиймати 170 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетди.
ИИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 12 июнда Кармана туман ички ишлар бўлимига “ADXAM GOLD” корхонаси директоридан мурожаат аризаси тушган. Унинг таъкидлашича, 10 июнда номаълум аёл “Буюм” бозорида жойлашган заргарлик дўконига кириб, сотувчилар эътиборини чалғитиб, заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
ИИВнинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармасида хабар қилинишича, кўрилган чоралар давомида аввал судланган наманганлик 18 ёшли қиз ушланган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу жиноят юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатишган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
14:26 / 18.03.2026
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
08:25 / 18.03.2026
Фарғона ва Навоийда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
17:56 / 10.03.2026