Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурота туманида 8 та болалар боғчаси иш бошлади
14 июнь куни Навоий вилояти Нурота туманидаги “Деҳибалад” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 90 ўринли, “Қизилча” маҳалла фуқаролар йиғинида 70 ўринли ва “Темирқовуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 70 ўринли мактабгача таълим муассасаларининг янгидан реконструкция қилинган бинолари, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хусусий шерикчилиги асосидаги янгидан барпо этилган 150 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси, шунингдек, туман марказидаги 4 та янги оилавий мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.


Жорий йил якунларига қадар туманда Инвестиция дастурига мувофиқ 3 та мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш, "Обод қишлоқ” дастури асосида Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинида 1 та янги мактабгача таълим муассасасини барпо этиш, шунингдек, 4 та давлат шерикчилиги асосдаги ҳамда 15 та оилавий мактабгача таълим муассасаларини янгидан ташкил этилади.

Бугунги кунда Нурота туманида 3-7 ёшдаги болалар сони 7053 нафарни ташкил этиб, уларнинг 2592 нафари ёки 36,8 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.



Шуҳрат Вафоев,
Нурота тумани ҳокими ўринбосари.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025