Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда 7 киши меҳмонхона канализациясини тозалаш вақтида ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Гужорот штатида 7 киши канализацияни тозалаш вақтида заҳарли газдан заҳарланиб ҳалок бўлди. Бахтсиз ҳодиса Фартикуйда жойлашган “Даршсан” меҳмонхонасида юз берган, деб хабар берди BBC News телеканали.
4 та тозаловчи ва меҳмонхонанинг 3 ходими ҳодиса қурбони бўлган.
Канализацияга дастлаб бир тозаловчи тушган. У пайдо бўлавермагач, унинг ортидан бирин-кетин ҳамкасблари, сўнгра меҳмонхона ходимлари канализацияга тушган. Уларнинг барчаси чиқиндилар йиғилувчи цистерна ичига тушиши биланоқ ҳушини йўқотган. Жасадлар 3 соат ўтгачгина чиқариб олинган.
Полицияда таъкидланишича, ўлимларга нафас бўғилиши сабаб бўлган.
Меҳмонхона эгаси қўлга олиниб, унга жиноий иш бўйича айблов билдирилган.
Таъкидланишича, Ҳиндистонда канализациялар аксар ҳолларда ҳали ҳам қўлда тозаланади. 10 йил ичида 1 минг 800 га яқин тозаловчи шунга ўхшаш ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
16:40 / 16.05.2026