Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Қўйлиқдаги қурилиш бозори яқинида ёнғин юз берди
16 июнь куни кундузи Бектемир туманида Тошкент автомобиль ҳалқа йўли ёқасидаги «Кўкланги водий» (Қўйлиқ) улгуржи бозори яқинида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳам ушбу ҳодиса бўйича маълумот берди.
Унга кўра, «Давру Даврон авто» МЧЖга тегишли катта юк машиналари тураргоҳи ҳудудида 60−70 кв. м майдонда йиғилиб қолган бўш ёғоч қутилар ва тагликлар ёнган.
Ёнғин тўғрисидаги хабар 101 рақамига 13:53 да келиб тушган. Олов 14:35 да тўлиқ ўчирилган.
«Соат 14:35да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Қурбонлар йўқ. Жароҳатланганлар бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026