Жаҳон | 14:32 / 17.06.2019
8110
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Европада янги Abrams танкларини синовдан ўтказади 

Фото: Дмитрий Федюшко/ТАСС

АҚШ мудофаа вазирлиги Европадаги базаларига M1A2 Abrams янги танкларини ва M2 Bradley жанговар пиёда машиналарини келтиради, деб хабар берди ТАСС ҳарбий-дипломатик манбасига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, танкларни етказиб бериш 2020 йилнинг охирида бошланади.  

"Унга қадар бу техникалар Европада синовдан ўтказилади", - деди у. 

Манбанинг айтишича, Европадаги АҚШ ҳарбийлари бешта Abrams ва бешта Bradley бригада мажмуаларини олади.

Пентагон маълумотларига кўра, Abrams танклари бригада мажмуасига 102 тагача, Bradley бригада мажмуасига эса 138тагача техника киради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид