Жаҳон | 00:19 / 17.06.2019
4549
1 дақиқада ўқилади

Мексикада 4 та юк машинасида ноқонуний муҳожирлар ушланди

Фото: РИА "Новости"

Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари Веракрус штатида 4 та юк машинаси ичида 800 га яқин ноқонуний муҳожирни аниқлади.
  
Маълум қилинишича, муҳожирлар федерал полиция, миллий гвардия ва миграция миллий институтининг қўшма операцияси вақтида ушланган.

Музлатгичли юк машиналарнинг ҳар бирида 200 га яқин киши, жумладан эркаклар, аёллар ва болалар бўлган. Машиналар ҳайдовчилари федерал прокуратурага етказилган.

Milenio нашри маълумотларига кўра, марказий америкалик муҳожирлар Табаско  шаҳридаги Вильяэрмоса шаҳридан жўнашган, бироқ 3 соатдан кейин юк машиналар тўхтатилган. Ҳайдовчилар ҳужжатларида улар Веракрус штатига мева ташиб кетаётганлари кўрсатилган бўлган. Таъкидланишича, муҳожирлар мамлакат шимолига етказилиш учун 3 мингдан 3,5 минг долларгача пул тўлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид