Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши қуръасида 2-саватчадан жой олади
ФИФА миллий жамоаларининг июнь ойи рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси дунё миқёсидаги рейтингда 82-ўринга жойлашди. Осиё қитъаси бўйича эса 10-поғонадан жой олди.
Натижада, миллий жамоамиз ЖЧ-2022 саралаши қуръасида 2-саватчага тушадиган бўлди.
Ўзбекистон билан бирга бу саватчадан Ироқ, Сурия, Уммон, Ливан, Қирғизистон, Вьетнам ва Иордания ҳам жой олган. Демак миллий жамоамиз бу рақиблар билан бир гуруҳга тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичига 17 июль куни қуръа ташланади. Бу босқичда қитъамизнинг энг кучли 40та миллий жамоаси 8та гуруҳга бўлиниб кураш олиб боради. 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар 3-босқичга чиқиш билан бирга, Осиё Кубоги-2023 йўлланмасини ҳам қўлга киритишади. Саралаш ўйинлари сентябрь ойида бошланади.
Мавзуга оид
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026