ПФЛ бош директори Омон Ғофуров истеъфога чиқди

Фото: KUN.UZ
ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
Ғофуров 2017 йилнинг 10 октябридан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган эди.
«Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман.
Машаққатли йўлда ЎФАнинг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман.
Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат», — деган Омон Ғофуровнинг сўзларини келтирди ПФЛ расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ЎФА вице-президентлари Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов ҳам лавозимини тарк этган, уларнинг ўрнига вақтинча ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳамда Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев сайланган эди.
Шунингдек, ЎФА Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам мансабини топширди ва унинг ўрнида Аваз Махсумов иш бошлади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи

15:55 / 04.04.2024
Тошкентда талабалар ўртасида Coca-Cola ҳомийлигидаги турнир ўтказилади

19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди

17:33 / 16.03.2023