Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путинни қучган Раҳмон: Душанбедаги «Дўстлик кечаси»дан фото ва видеолар
Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг V саммити бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади ҳамда иштирокчи мамлакатларнинг тинчликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Саммитда 27 давлатнинг раҳбарлари, жумладан, Шавкат Мирзиёев, Ражаб Тоййиб Эрдўған, Қосим Жўмарт Тўқаев, Владимир Путин, Си Цзиньпин, Ҳасан Руҳоний ва бошқалар иштирок этишган.
Тадбирнинг олиймақом меҳмонлари учун мезбон давлат президенти Имомали Раҳмон Варзоб дарасидаги сўлим масканда «Дўстлик кечаси»ни ташкил этди. Ушбу кечадан олинган маълумотлар Тожикистон президентининг расмий сайтида, фотосуратлар ва жонли эфир эса унинг «Фейсбук»даги саҳифасида эълон қилинди.









Ижтимоий тармоқда эълон қилинган фотосуратлар ва видеолавҳаларга кўра, давлат раҳбарларининг ушбу учрашуви формал бўлмаган муҳитда ўтган. Имомали Раҳмон кўп табассум ва ҳазил қилган.
Кремль пулидаги журналистлардан бири Дмитрий Смирнов Тожикистон президенти россиялик ҳамкасби Владимир Путинни қучганига эътибор қаратган.
Путин и Рахмон в Душанбе: Обнимашки президентского уровня pic.twitter.com/ppS3PvGDSl
— Дмитрий Смирнов (@dimsmirnov175) June 15, 2019
Мавзуга оид
18:08 / 17.12.2025
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга боради
21:09 / 04.12.2025
Биринчи «Марказий Осиё – Япония» саммити Токиода ўтказилади
18:48 / 27.11.2025
Япония Марказий Осиё билан биринчи саммитни ўтказишга тайёрланмоқда
16:44 / 16.11.2025