18:40 / 18.06.2019
6459

Мишель Платини сўроқдан кейин қўйиб юборилди

УЕФА собиқ президенти Мишель Платини Франция полицияси томонидан ҳисбга олинмади.

CNN хабарига кўра, 63 ёшли мулозим ЖЧ-2022 мезбонини сайлаш жараёнидаги коррупция иши бўйича сўроқ қилиниш учун полиция маҳкамасига олиб кетилди. Бунда Платинига ҳеч қандай айблов қўйилмади ва у сўроқдан сўнг қўйиб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Платини 2007-2015 йиллар давомида УЕФА президенти бўлиб ишлаган. 2015 йилда у ФИФА интизом қўмитаси томонидан 8 йилга футболдан четлатилган эди. 2016 йилда бу муддат 4 йилга қисқартирилди.

Маълумот учун, 2010 йилнинг декабрида ФИФА ижроия қўмитаси йиғилиши қарорига кўра 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Қатар қўлга киритган. Ўша вақтдаёқ инглиз матбуотида ушбу жараёнда коррупцияга йўл қўйилгани эҳтимоли бўйича текширувлар чиқа бошлаганди. Хабарларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган айрим амалдорлар Қатар вакилларидан 5 миллион доллар миқдорида пора олингани айтилганди.

ФИФА мустақил комиссияга ушбу ишни текширишни топширганди. 2014 йилда бу ишда коррупцион келишувни исботловчи далиллар топилмагани эълон қилинганди.

Мавзуга оид
Top