Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
ФИФА ва УЕФА ташкилотларининг собиқ раҳбарлари суд томонидан киккинчи марта айбсиз деб топилди.

Фото: Getty images
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттер ва Европа футбол федерацияси (УЕФА) собиқ президенти Мишел Платини 10 йил давом этган фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш, нотўғри бошқариш ва 2011 йилда ФИФА маблағларининг 2 миллион доллардан ортиғини ўзлаштириш бўйича очилган жиноят иши доирасида иккинчи марта оқланди, деб ёзди The Guardian.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 8 июль куни Швейцария Федерал суди Блаттер ва Платинини уларга қўйилган айбловларни асоссиз деб топиб, оқлаган эди. Айблов томони собиқ амалдорларга икки йил синов муддати билан бир йилу саккиз ой шартли қамоқ жазосини талаб қилди. Кейинроқ прокурор апелляция судига биринчи инстанция судининг қарорини бутунлай бекор этишни талаб қилиб, илтимоснома киритди.
2025 йил 4 март куни апелляция суди мажлиси бўлиб ўтди, унда прокурор Томас Хилдбранд ФИФА собиқ президенти ва УЕФА собиқ президентини икки йиллик синов муддати билан бир йилу саккиз ойга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилишни яна бир бор талаб қилди. Бироқ 25 март куни жиноий иш бўйича федерал апелляция суди айбланувчилар ёнини олди ва пуллар маслаҳат иши учун тўлангани ҳақидаги важларини қабул қилди.
«Мишел Платини ниҳоят жиноий таъқибдан озод бўлиши керак. Икки марта оқлов ҳукмидан сўнг, ҳатто Швейцария прокуратураси ҳам бу жиноий ишларнинг бутунлай барбод бўлганини тушуниши лозим», деди Платини адвокати Доминик Неллен.
Йозеф Блаттер 88 ёшда. У 1998-2015 йилларда ФИФА президенти бўлган. 2015 йил июнь ойида ташкилот ичидаги коррупция можароси фонида ўз лавозимидан кетишини эълон қилди. Коррупцион амалиётлар 2010, 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун мезбонни танлаш, шунингдек, телевидение ҳуқуқлари ва рекламаларни сотишда пора олиш билан боғлиқ эди. 2015 йил декабрида ФИФА Этика қўмитаси Блаттерни ўша пайтда УЕФА раҳбари бўлган Платинига 2 миллион швейцария франкини ноқонуний ўтказгани учун 8 йилга футболдан четлатди. 2016 йил февралида ФИФА Апелляция қўмитаси Блаттернинг дисквалификация муддатини 8 йилдан 6 йилгача қисқартирди. 2021 йил март ойида Йозеф ФИФА ахлоқ кодексини бузгани учун яна 6 йилу 8 ойга футбол билан боғлиқ барча фаолиятлардан четлатилди. Бундан ташқари, мулозим 1 миллион швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.
Платини 69 ёшда. У 2007 йилдан 2015 йилгача УЕФА президенти бўлган. 2015 йилда ФИФА қўмитаси уни ҳам саккиз йилга футбол фаолиятидан четлатган, бироқ кейинчалик бу муддат тўрт йилга қисқартирилган эди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?
Жаҳон | 19:20
-
АҚШ Хитойга тегишли 50 та компанияни санкциялар рўйхатига қўшди
Жаҳон | 19:04
-
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Ўзбекистон | 18:32
-
Энди шаҳарсозлик қонунчилигининг одам ўлимига сабаб бўлган тарзда бузилиши жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради
Ўзбекистон | 18:29
Мавзуга оид

21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи

14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»

20:53 / 11.12.2024
ФИФА 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди

15:16 / 18.07.2024