Спорт | 08:49 / 17.12.2019
10611
1 дақиқада ўқилади

ФИФА Блаттер ва Платинини судга берди

Фото: Getty Images

16 декабрь куни ФИФА ташкилот собиқ раҳбари Йозеф Блаттер ва собиқ вице-президенти Мишель Платини устидан Швейцария судига мурожаат қилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

ФИФА 2011 йилда французга асоссиз тўланган 2 миллион еврони қайтаришни талаб қилмоқда. Ҳаттоки Швейцария Федерал Олий суди 2 миллион евро миқдоридаги ушбу совғани «асоссиз тўлов» дея ҳисобланишини тасдиқлади.

Суд ҳукми билан икки миллион евро собиқ раҳбарлар томонидан қайтариб берилса, қайтарилган маблағ фоизлар, қўшимча интизомий харажатлар ва жарималар кўринишида биринчи навбатдаги ФИФАнинг футболни ривожлантириш дастурига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Йозеф Блаттер ва Мишель Платини 2015 йилда 8 йилга футболга алоқадор ишлардан четлатилганди. Кейинчалик бу муддат 6 йилга қисқартирилди.

Мавзуга оид