Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядан қайтарилган сурхондарёлик аёлга янги уй-жой берилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 30 май куни Суриядаги қуролли тўқнашувлар ҳудудидан юртимизга қайтарилган 156 нафар аёллар ва болаларнинг, шунингдек, 31 май кунидаги фармонига асосан афв этилиб, жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилган бир гуруҳ маҳкумларнинг жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратиш, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.


Хусусан, сурхондарёлик 3 нафар аёлнинг 2 нафарига ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда. Вилоятга келтирилган бир нафарига эса кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди. Боғча ёшидаги катта фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Аёлга ишсизлик нафақаси тайинланди ҳамда замонавий тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.


Шунингдек, президент фармонига асосан афв этилиб, жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилган термизлик О.Санонованинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдамлашиш мақсадида унга замонавий тикув машинкаси совға қилинди. Ҳовлисида иссиқхона ташкил этиш учун тижорат банкидан имтиёзли кредит ажратиш чоралари ҳам кўрилмоқда.



Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026