Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Атлетико» «Реал» футболчисини 40 млн еврога сотиб олди
«Атлетико» «Реал» яримҳимоячиси Маркос Льорентени ўз сафига қўшиб олди.
«Матрасчилар» расмий сайтида маълум қилинишича, 24 ёшли испан тиббий кўрикдан ўтгач, у билан 5 йиллик шартнома имзоланади.
ОАВ маълумотига кўра, трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил этган.
Льоренте «Реал» тарбияланувчиси саналади. У «қаймоқранглилар» асосий жамоасида 2015 йилда дебют қилган. 2016/17 мавсумини «Алавес»да ижара асосида ўтказган хавбек жамоанинг Испания кубоги финалигача етиб боришига ҳисса қўшган.
Маркос 2017 йилда Испания ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган.
Ўтган мавсумда у «Реал»нинг 16та ўйинида 2та гол муаллифи бўлганди.
Мавзуга оид
02:38 / 03.04.2025
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
14:52 / 10.02.2025
«Атлетико Мадрид» Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга кўмаклашади
02:30 / 14.04.2022
ЕЧЛ. Сенсация рўй бермади — АПЛ грандлари биринчи ўйиндаги ғалаба эвазига яримфиналга йўл олди
01:58 / 06.04.2022