Жамият | 09:48 / 22.06.2019
64942
2 дақиқада ўқилади

ИИВ «Аҳмадбой издоши»дан жабрланганларга эълон билан чиқди

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида М.М.Ю. (ҳалқ орасида “Муродбой” номи билан танилган) томонидан таъсис этилган “ERKIN AVTO DILLER” МCHJ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ижтимоий хавфли қилмиш оқибатида республикамиз ҳудудида яшовчи аҳоли қатлами орасида жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, уларни терговга жалб қилиш мақсадида қуйидаги манзилларда ташкил қилинган тергов гуруҳи штабларига мурожаат қилишларини сўраймиз. 

• Янгийўл шаҳридаги “Янгийўл технология ва иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежи. Манзил: Янгийўл шаҳар Рамадон МФЙ, Самарқанд кўчаси 140-уй. Мурожаат учун телефон: +99893-186-59-14 

• Чиноз туманидаги “Чиноз қурилиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи. Манзил: Чиноз тумани Афғон МФЙ, Ибн Сино кўчаси 1-уй. Мурожаат учун телефон: +99897-783-05-01  

• Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Бахт шаҳри Ишонч маҳалласи Улуғ йўл кўчаси 130-уйда жойлашган “Бахт енгил саноат” касб-ҳунар коллежи. Мурожаат учун телефон: +99899-474-30-07

• Жиззах вилояти Фориш тумани Боғдон шаҳарчаси Н.Маликов кўчаси 1-уйда жойлашган Фориш тумани Ички ишлар бўлими. Мурожаат учун телефон: +99872-452-12-02.

• Жиззах вилояти Дўстлик тумани Дўстлик шаҳри Дўстлик кўчаси 

17-уйда жойлашган Дўстлик тумани Ички ишлар бўлими.

Мурожаат учун телефон: +99872-335-42-39

• Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Олмазор маҳалласи Р.Исаев кўчаси 

1-уйда жойлашган Жиззах шаҳар Ички ишлар бўлими. Мурожаат учун телефон: +99872-226-76-22

Марказлашган тергов гуруҳи штаби Вазирлик Тергов департаментида ташкил қилинган. Манзил: Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Юнус Ражабий кўчаси 1-уй. Мурожаат учун телефон: 71-231-36-23;  

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид