11:14 / 23.06.2019
25484

Эронда АҚШга ишлаган жосус қатл этилди

Фото © Flickr/Ninara

Эронда 2010 йилда фош қилинган АҚШ жосусига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳукми ижро этилди.

Таъкидланишича, Эроннинг мудофаа соҳасида ишлаган ва АҚШнинг Марказий разведка бошқармасига ишлашда гумон қилинган Жалол Ҳожизафар қатл этилган. Тергов версиясига кўра, Ҳожизафар МРБга давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларни берган.

Тергов вақтида унинг уйида кўплаб ҳужжатлар ва яширин кузатув олиб бориш учун жосуслик қурилмалари аниқланган.

Эркак 2010 йилда судланган. У шу вақтгача мамлакат шимолидаги Караж шаҳридаги турмада қаттиқ назорат остида сақланган.

Шунингдек, Ҳожизафарнинг рафиқаси эрининг жиноятига шериклик қилиш айби билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Top