17:30 / 23.06.2019
10929

Кобулда Афғонистон бокс федерацияси раҳбари отиб кетилди

Кобул марказида номаълум шахслар томонидан Афғонистон бокс федерацияси бош котиби Ҳамилудда Ҳамидий отиб кетилди. Қотиллик 23 июнь эрталаб содир этилган, деб хабар берди федерация матбуот котибига иқтибос келтирган ҳолда Tolo News нашри.

Қуролланган кишилар Ҳамидий ўз офисига йўл олаётганда унга ҳужум қилишган. Унинг жасади соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббиёти бўлимига етказилган.

Ҳозирча ҳеч ким ушбу жиноят учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Ҳамидийнинг ўлдирилиши сабаблари ҳам номаълумлигича қолмоқда. 

Таъкидлаш жоиз, бокс Афғонистондаги энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Ушбу спорт тури вакиллари охирги Олимпиадаларда Афғонистонни тақдим қилган кам сонли спортчилардан ҳисобланишади.

Top