Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:01 / 24.06.2019
5913
1 дақиқада ўқилади
Камерундаги йўл-транспорт ҳодисасида 22 киши ҳалок бўлди
Фото: EPA
Камеруннинг Бахам аҳоли пункти ёнида автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда Cameroon-Info портали хабар берди.
Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисасига автобус ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У тезлик меъёрига амал қилмаган ҳамда чалғиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинасига урилган.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, автоҳалокат 23 июнь куни соат 16:00 атрофида юз берган. Туристик автобус Дуала порт шаҳрига кетаётган бўлган. Автобусда хорижликлар бўлгани борасида маълумотлар йўқ.