Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Шимолий флоти кемалари Кубанинг Ҳавана портига кирди
Фото: РИА Новости / Александр Гальперин
"Совет иттифоқи флоти адмирали Горшков" фрегати бошчилигидаги Россия Шимолий флоти кемалари отряди Ҳавана портига кириб келди. Бу ҳақда Шимолий флот матбуот хизмати бошлиғи Вадим Серга хабар қилди.
Хабарда айтилишича, "Адмирал Горшков" фрегатига Россиянинг Кубадаги элчиси Андрей Гуськов ҳамда Куба қуролли кучлари қўмондонлиги вакиллари чиқишлари режалаштирилган.
Қайд этилишича, кемалар отряди 26 февралда Североморскдан йўлга чиққан. Кемалар жами 28 минг денгиз милясини босиб ўтган.
Россиялик денгизчилар Кубага етиб келгунига қадар Жибути ва Коломбо портларига ҳамда Хитойнинг Циндао портига киришган. Бундан ташқари, кемалар Эквадорнинг Пуэрто-Боливар портида ҳам тўхтаб ўтган. Отряд ўтган ҳафтада Панама канали орқали Кариб денгизига ўтган.
Мавзуга оид
08:51 / 17.02.2026
Испания БМТ орқали Кубага гуманитар ёрдам юборди
23:24 / 12.02.2026
Россия Трампнинг таҳдидларига қарамай, Кубага нефть етказиб беришга қарор қилди
12:24 / 12.02.2026
Россия авиакомпаниялари Кубага парвозларни вақтинча тўхтатди
09:52 / 10.02.2026