13:10 / 24.06.2019
13863
Реклама

Туронбанкдан тезкор ва қулай хизматлар

Фото: Туронбанк

Мамлакатимиз мустақиллиги билан тенгдош «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки бугунги кунда 20 филиали ва 38 та мини-банки орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатиб келмоқда. Кейинги йилларда банк «Замонавий менежмент» услубида ва аниқ белгиланган стратегия асосида иш юритиш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани боис салмоқли натижаларга эришмоқда.

Мижозларга тезкор ва қулай хизматлар кўламини кенгайтириш, энг аввало, банк жозибадорлиги ва унга бўлган ишончни оширишга олиб келади.  Бу борада «Туронбанк» АТБ чакана хизматлар бозорининг энг жадал ривожланаётган сегменти, яъни пластик карточкалар оммабоплигини ошириш мақсадида, мижозларга турли ечимлардаги карталарни таклиф этади. Жумладан, мижозларнинг «Туронбанк» АТБнинг хорижий валютадаги пластик карталарига тобора қизиқиши ортиши, банк томонидан пластик карталарнинг жозибадор шартларда таклиф этилаётганидан далолат беради.

 «Туронбанк» АТБ 2019 йил бошидан “Mastercard” халқаро пластик карталарини тўлақонли эмиссия қилишни бошлади.  Мазкур карталар дунё стандартларига тўлиқ жавоб бериб, NFC (контактсиз алоқа) тизимида ишлаши билан бошқа карталардан ажралиб туради. Хозирги кунда банкда икки турдаги “Mastercard” карталари мавжуд бўлиб, булар жумласига “Mastercard Standard” ва “Mastercard Gold” карталари киради. Шу турдаги карталарга “MyTuron” иловаси орқали чекланмаган миқдорда хорижий валюта сотиб олиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, «Туронбанк» АТБнинг барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган филиалларидаги  терминаллар, ёхуд 24/7 режимида ишловчи пунктларида жойлашган банкоматлари орқали нақд хорижий валютани ечиб олиш имконияти яратилган. “Mastercard” карталари орқали дунёнинг исталган ҳудудида тўловларни амалга ошириш ёки банкоматлар орқали хорижий валютани нақдлаштириш ва интернет орқали тўловларни хавфсиз амалга ошириш имкониятлари мижозларни мазкур карталарга қизиқишини яна ҳам ошириб келмоқда.

Шу билан бирга, “Mastercard” карталарини оммабоплигини ошириш, мижозларга мазкур карталарнинг кенг имкониятларини етказиб бериш мақсадида, “Mastercard Europe S.A.” компанияси билан ҳамкорликда акциялар ташкиллаштирилиб келинмоқда. Мазкур акциялар доирасида 90 дан зиёд мижозларга ҳар хил турдаги махсус совғалар тақдим этилди, 7000 га яқин мижозларга бепул Mastercard карталари очиб берилди. Ҳозирда асосий совға Нексия III енгил автомобили ўз эгасини кутмоқда. Келажакда “Mastercard Europe S.A.” компанияси билан ҳамкорликда кўплаб шу турдаги акциялар ўтказиш режалаштирилган.     

Шунингдек, «Туронбанк» АТБ “Visa Classic”, “Visa Gold”, корпоратив мижозлар учун “Visa Business” карталари ҳамда миллий валютадаги “Humo” ва “UzCard” карталарини ҳам мижозларга таклиф этади.              

Мамлакатимизда изчил ислоҳотлар олиб борилаётган айни вақтда «Туронбанк» АТБ барқарор ривожланишида давом этиб, мижозлар манфаатига мос тезкор, замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган янги хизмат турларини таклиф этиш каби амалга ошираётган ишлари билан давлатимиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшиб бормоқда.

Туронбанк – Барқарорлик белгиси!

Телефон: 95 144-60-00

Веб-сайт: www.turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbank.uz

Facebook: fb.com/turonbank

                                               Реклама ҳуқуқи асосида

Top