Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Туронбанк» АТБга қарашли банкоматга масъул бўлган банк ходими катта миқдордаги пулларни ўзлаштиргани айтилмоқда
«Туронбанк» АТБ Жиззах филиали мутахассиси филиалларга қарашли банкоматлардан 43 222 АҚШ доллари ва 149 миллион сўмни яширин равишда талон-торож қилганликда айбланмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 29 август куни Жиззах шаҳар ИИБга «Туронбанк» АТБ Жиззах филиали ариза билан мурожаат қилиб, банк пулларини ўзлаштирган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.
Мурожаатда маълум қилинишича, «Туронбанк» АТБ Жиззах филиали банкоматларига масъул сифатида бириктирилган «Пул муомаласи ва чакана хизматлар» бўлими мутахассиси филиалга қарашли банкоматлардаги жами 43 222 АҚШ доллари ва 149 миллион сўмни яширин равишда талон-торож қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда «Халқ банки» Зомин филиали бошқарувчиси уйи ёнида шу филиал бўлим бошлиғини пневматик қуролдан отиб яралаган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
14:14 / 02.12.2025
Жиззахда автосаноат учун кадрлар тайёрлайдиган муҳандислик мактаби иш бошлади
12:48 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззахда янги йўл ўтказгич ва АЭС лойиҳалари билан танишди
10:44 / 27.11.2025
Жиззахда ИИБ ходими бедарак йўқолди. Прокуратура унга иш қўзғаган
12:06 / 26.11.2025