Жаҳон | 07:22 / 25.06.2019
16195
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Путин ва Трамп G20 саммитида учрашишини эълон қилди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп Осакадаги «Катта йигирматалик» саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уйнинг юқори мартабали амалдори маълум қилди, деб хабар берди Reuters.

Улар учрашув давомида Эрон, Сурия, Украина ва қуролланиш устидан назорат мавзуларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Шунингдек, хабар қилинишича, Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған, Германия канцлери Ангела Меркель ва ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашади.  

Трамп ўтган ҳафтада Япониядаги саммит вақтида Путин билан учрашишини айтганди. 

«Мен Россия билан муносабатларни йўлга қўймоқчиман ва бунга эриша оламиз деб ўйлайман», — деди у. Путин ҳам ўз навбатида Осакадаги саммитда америкалик ҳамкасби билан учрашиш имконияти бўлишини билдирди.

Мавзуга оид