Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск инсониятнинг бош муаммоси ҳақида сўзлади
SpaceX ва Tesla компаниялари бош директори Илон Маск твиттерда инсониятни 2050 йилда кутаётган тақдир ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
Тадбиркорнинг фикрича, инсониятнинг бош муаммоси Ер аҳолиси қариётгани ва қисқараётгани ҳисобланади.
Маск аҳолининг ҳаддан зиёд кўпайиши муаммоси инсониятга хавф солмаслигини, чунки 2050 йилга келиб кексалар сони ёшлар сонидан ошишини айтган.
SpaceX асосчисининг фикрича, аҳолининг демографик графиги тўнкарилган пирамидага ўхшаш бўлади, яъни ёши катталар кўпроқ, ёшлар эса камроқ бўлади,
Маск дунё аҳолисининг 2050 йилдаги сони бўйича прогноз келтирилган World of Engineering аккаунти твитига шу тариқа изоҳ берган. Унда 2050 йилда дунё аҳолиси сони 9 346 399 468 кишини ташкил қилиши кўрсатилган. Ушбу аккаунт норвегиялик олим Йорген Рандерс ҳисоб-китобларига таянган ва уларни БМТникидан аниқроқ деган.
БМТнинг прогнозига кўра, Ернинг аҳолиси 2050 келиб 9,7 млрд кишига етади, бироқ умумий кўпайиш суръати пасайиб боради.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026