«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Bombardier ёки Embraer самолётларини харид қилади

Фото: KUN.UZ
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётларни сотиб олиш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилди. Маҳаллий рейслар учун Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг Embraer компанияларининг кичик сиғимли самолётларини сотиб олиш режалаштирилмоқда, деб маълум қилган Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда.
Маҳкамовнинг таъкидлашича, ҳаво кемаларига нисбатан сиёсат ўзгарди. Эндиликда самолётлар сотиб олинмай, лизингга олинади, чунки дунё тажрибасининг кўрсатишича, лизинг кўпроқ рентабеллироқ ва самаралироқдир.
Шунингдек, маҳаллий рейслар учун 70, 80, 90 кишига мўлжалланган Bombardier, Embraer каби самолётлар олинмоқчи. Бу самолётларнинг йўловчиларни ташишдаги фойдали иш коэффициенти юқори ва таннархи пастроқ. Катта сиғимли самолётлар эса узоқ парвозлар учун қўлланади. Ҳозирда авиапаркни шу йўналишда ўзгартириш устида иш олиб борилмоқда.
Маҳкамовнинг маълум қилиишича, ҳар йили 2тадан шундай самолётлар олиш ва 2025 йилгача ҳаво кемалари паркини 38та самолётга етказиш режалаштирилган.
Бугун кунда миллий авиакомпания томонидан Boeing 757/767, Boeing 787-8, А320 йўловчи ва Boeing 767-300BCF юк самолётлари қўлланади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?

14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда

14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин

17:29 / 11.11.2019