AIBA Олимпиададан четлатилди, Токиода бокс турнири ХОҚ байроғи остида ўтади

2020 йилги Токио Олимпиадасининг бокс турнири ва унга саралаш мусобақаларини AIBA эмас, Халқаро Олимпия Қўмитаси ўтказадиган бўлди.
Бугун, 26 июнь куни ХОҚнинг Лозаннада бўлиб ўтган сессияси яширин овоз бериш йўли билан Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA)ни мазкур ваколатдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди.
Reuters хабарига кўра, AIBA`нинг Олимпиададан четлатилишига ташкилотдаги молиявий муаммолар ва унинг раҳбарияти билан боғлиқ можаро сабаб бўлган.
Ҳаваскор бокснинг бош ташкилоти бир неча йиллардан буён молиявий танг аҳволда қолмоқда. Ҳозирда у 16 млн доллар қарзга ботган.
Шунингдек, AIBA раҳбарлиги учун кечаётган ички курашлар ва унга ўзбекистонлик Ғофур Раҳимовнинг президент этиб сайланиши мазкур ташкилотнинг ХОҚ билан муносабатларини кескинлаштириб юборган. Мазкур можаро ортидан ҳатто бокс ҳам олимпия таснифидан чиқариб юборилиши мумкин эди.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш департаменти Раҳимовга нисбатан Магнитский акти доирасида санкция қўллаган, унинг долларда ҳар қандай молиявий операцияни амалга оширишига тақиқ қўйилган. Ғофур Раҳимов мазкур айбловларни рад этиб келади.
Ўзбекистонлик бизнесмен 2018 йил ноябрь ойида Халқаро Олимпия Қўмитасининг огоҳлантиришига қарамай, AIBA президенти лавозимига сайланган эди. 2019 йил март ойида эса у ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди ва унинг ўрнига ташкилотга вақтинчалик раҳбар сайланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио Олимпиадаси учун бокс йўлланмалари қай тартибда ўйналишини тасдиқлаган эди.
Унга кўра, Токиода эркаклар ўртасида 8та, аёллар ўртасида эса 5та вазн тоифалари бўйича жанглар ташкил этилади. Саралаш турнирлари келаси йилнинг январь-май ойларида ўтказилиши белгиланган. Бу оралиқда 4та қитъавий ва 1та жаҳон миқёсида саралаш турнирлари ўтказилади.
Саралаш мусобақалари мезбонлари ҳозирча эълон қилинмади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди
Ўзбекистон | 18:30
-
Непал тажрибасиз алпинистларга Эверестга чиқиш учун рухсат бермайди
Жаҳон | 18:29
-
Тўртта партия бирлашиб, ЎзЛиДеП киритган қонунни ўтказмади
Ўзбекистон | 18:16
-
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди
Жаҳон | 18:08
Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025