08:21 / 26.06.2019
5536

«Барселона»: Андре Гомеш 25 млн евро эвазига трансфер қилинди

Фото: AFP/Getty Images

«Барселона» яримҳимоячи Андре Гомешнинг трансфер ҳуқуқи «Эвертон»га ўтишини маълум қилди. 

25 ёшли португал ўтган мавсумни ижара асосида Ливерпулнинг мазкур клубида ўтказган эди. Унинг «Эвертон» билан шартномаси 5 йил муддатга тузилган.

Расмий маълумотга кўра, мерсисайдликлар трансфер учун каталонияликларга бонуслардан ташқари 25 млн евро тўлайдиган бўлган.

Гомеш ўтган мавсум АПЛнинг 27та ўйинида қатнашиб, улардан 24тасида асосий таркибда майдонга тушган ва биттадан гол ҳамда ассист муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Андрени 2016 йилда «Валенсия»дан 37 млн еврога харид қилган эди.

Top