Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:42 / 26.06.2019
9010
1 дақиқада ўқилади
Мелания Трампнинг матбуот котиби Оқ уй матбуот котиби бўлди
Фото: AP Photo/Jacquelyn Martin
АҚШ президенти Дональд Трамп Сара Сандерс ўрнига Оқ уй матбуот котиби лавозимига кимни тайинлаш борасида бир тўхтамга келди.
Таъкидланишича, Оқ уйнинг янги расмий вакили аввал Мелания Трампнинг матбуот атташеси бўлган Стефани Гришем бўлади. Бу ҳақда Мелания Трампнинг ўзи маълум қилди.
Янги матбуот котиб 1 июлдан ишни бошлайди.
Сандерс эса Арканзас губернатори лавозими учун сайловларда иштирок этиши мумкин.