Спорт | 18:00 / 26.06.2019
11456
2 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» билан ОЧЛ чоракфиналига чиқди

Фото: AFC Champions League

Осиё Чемпионлар Лигаси Шарқ минтақасида 1/8 финал ўйинлари якунланди.

«Шанхай СИПГ» сафарда Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клуби билан ўйнади ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилиб, пенальтилардан бирини аниқ амалга оширди.

Шарқ минтақасида Япониянинг «Кашим Антлерс», «Урава Ред Даймондс» ва Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клублари ҳам 1/4 финалга йўл олишди.

Ғарб минтақасидаги ўйинлар август ойида ўтказилади.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйинлари

Шарқ минтақаси
25 июнь   
Санфречче Хиросима (Япония) – Кашима Антлерс (Япония) –3:2 (дастлабки ўйин 0:1)
Шандонг Луненг (Хитой) – Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) – 3:2 (1:2)
26 июнь
Улсан Ҳюндаи (Жанубий Корея) – Урава Ред Даймондс (Япония) – 0:3 (2:1)
Чонбук Моторс (Жанубий Корея) – Шанхай СИПГ (Хитой) – 1:1 пен. 4:5 (1:1)

Ғарб минтақаси, дастлабки ўйинлар
5 август
Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) – Зўб Оҳан (Эрон) 
Ан-Наср (Саудия Арабистони) – Ал-Ваҳда (БАА)
6 август
Ад-Дуҳайл (Қатар) – Ас-Садд (Қатар)
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони)

Мавзуга оид