Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юк машинаси 6 автомобиль билан тўқнашди
25 июнь куни тахминан 12:00 да Тошкентнинг Чилонзор туманида Бунёдкор кўчасида Howo русумли юк машинаси ва олтита енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Юк машинасининг 32 ёшли ҳайдовчиси Талгат Т. қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, Matiz (33 ёшли Эркинжон Р.), Cobalt (26 ёшли Ахлиёр Э.), Lacetti (61 ёшли Абдуманнаб А.), Spark (35 ёшли Жаҳонгир Т.), Matiz (29 ёшли Шерзод А.) ва Matiz (23 ёшли Шамсиддин А.) автомобиллари билан тўқнашган. Ҳайдовчилардан ҳеч ким жабрланмади.
ЙТҲ вақтида автомобиллардан биридан отилиб кетган эҳтиёт қисми йўл бўйида пиёда кетаётган 21 ёшли Санобар Т.ни жароҳатлаган. У кичик тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.
ЙТҲга юк автомобили ҳайдовчисининг бошқарув чамбарагида ухлаб қолгани дастлабки сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Авария тафсилотлари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026