12:20 / 26.06.2019
9981

Хориж давлатларининг ҳарбий атташелари Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилди

Ўзбекистонда акредитациядан ўтган 27 хорижий элчихонанинг ҳарбий атташелари Мудофаа вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик режасига асосан Шарқий ҳарбий округнинг Қўқон гарнизонида бўлди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Меҳмонлар экскурсияни Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасини зиёрат қилишдан бошлади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Фарғона вилоятидаги кўп йиллик тарихга эга қадамжолар уларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг ҳарбий атташелар ва уларнинг ёрдамчилари  Қўқон гарнизонидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Улар бу ерда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув синфлари ва машғулот майдончалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, турли йўналишларда ташкил этилган тўгараклар фаолияти меҳмонлар эътиборини ўзига тортди», дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Top